05.09.2022 05:34
Херсон вилоятида юзага келган оператив вазият
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Айни дамда Украинанинг Херсон вилоятига бостириб кирган 30 минг кишилик ўрис қўшинлари туркумининг ҳолига маймунлар йиғлаяпти. Ушбу қўшинлар қўмондонлигининг юқори поғонага берган расмий ҳисоботига асосланган ўрис оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилаётган хабарларга қараганда, Россия қўшинлари ҳар куни Украина Қуролли Кучларига қарашли ўнлаб учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратларини, кўпдан-кўп зирҳли-танк техникасини, юзлаб ҳарбий хизматчиларини йўқ қилиб бормоқда.